Тихановская изсиз ғойиб бўлди

Тихановская изсиз ғойиб бўлди

Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская йўқолиб қолди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Анна Красулинага таяниб Euroradio Telegram-канали хабар тарқатди.

Красулинанинг сўзларига кўра, Тихановскаянинг смартфони ишлаяпти, лекин у қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Бирлашган мухолифат штабидагилар унинг қаердалигини билишмаяпти.
Аввалроқ Тихановская уч соатга яқин вақтини ўтказган марказий сайлов комиссияси биносини тарк этгани хабар қилинганди.

«Сўнгра Светлана чиқди. У адвокатига қарор қабул қилганини айтган ва у билан хайрлашган. У орқа эшикдан чиқиб кетган. У қандай қарор ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган», — деди Красулина.

Беларусда 9 август кунги президентлик сайловидан норози бўлган намойишчилар ва куч тузилмалари ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Экзитполга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиздан ортиқ, мухолифат етакчиси Тихановская эса 10 фоиздан камроқ овоз тўплаган.