70 турдаги лицензия бекор қилинади

70 турдаги лицензия бекор қилинади

«Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Унга асосан, жами 70 турдаги лицензия ва 35 турдаги рухсатномалар 2021-йил 1-январдан бекор қилинади.

Лицензиялаш тўлиқ бекор қилинадиган фаолият турлари:

— Аудиторлик фаолияти

— Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти

— Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти

— Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти

— Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:

умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.

— Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти

— Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти

— Мудофаа обектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти

— Ахборотнинг криптографикҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

— Баҳолаш фаолияти

— Риелторлик фаолияти

— Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият

— Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти

— Фармасевтика фаолияти

(дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):

тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш; тиббий буюмлари тайёрлаш; тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш; доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш

— Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш,ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти

— Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:

юкларни автомобил транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;

юкларни автомобил транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти

Тўлиқ бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

— Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома

— Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш

— Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат

— Обектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси

— Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

— Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструксия қилиш лойиҳасини келишиш

— Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа обектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиэна меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструксия қилишни келишиш

— Кабел телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома

— Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома

— Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти

Хабардор қилиш тартибини жорий этиш орқали лицензиялаш бекор қилинадиган фаолият турлари:

— Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия

— Ломбардлар фаолиятига лицензия

— Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция маслаҳатчиси фаолияти

— Нодавлат таълим фаолиятини лицензиялашда:

мактабдан ташқари таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

— Ветеринария фаолиятини лицензиялашда ветеринария даволаш-профилактика ишлари

— Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

— Нефт маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабэнзин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефт битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно

— Геодезия ва картография фаолиятига лицензия

— Истеъмол ва техник этил спирти, алкогол маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашда пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш фаолияти

— Фармасевтика фаолиятининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш фаолият турини лицензиялашда офталмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика)

Хабардор қилиш тартибини жорий этиш орқали бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

— Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

— Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб киришга рухсатнома

— Банк филиалини рўйхатга олиш учун рухсатнома

— Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома

— Алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

— Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

— Автовокзал (автостансия) паспорти

— Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

— Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

— Автомототранспорт воситаси конструксиясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома

— Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатнома

— Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома

— Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллексияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун махсус рухсатнома

— Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари:

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш лицензияси жорий этилиб, қуйидагилар бекор қилинади:

— Йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш:

— Йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш

— Йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш:

— Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

— Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

— Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш:

— Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

— Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

— Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш:

— Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш

— Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш:

— Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш

— Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш

Фонд биржалари фаолияти:

— Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти

— Фонд биржалари фаолияти

Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини сотиш:

— Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш

— Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари):

— Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш

Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

Резидент банклар аксияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома жорий этилиб, қуйидагилар бекор қилинади:

— Резидент банклар аксияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома

— Жисмоний ва юридик шахслар ёки бир-бири билан келишув ёхуд мол-мулкини назорат қилиш орқали боғлиқ бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан бир ёки бир неча битимлар натижасида банк аксияларининг 20 фоизидан ортиғини сотиб олишни олдиндан келишиш

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно:

— Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан, хавфли юклардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли автомобил транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш

— Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно

Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси:

— Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

— Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома:

— Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома

— Консерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома

— Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномани келишиш

Ветеринария сертификати:

— Ветеринария сертификати

— Ветеринария гувоҳномаси

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобил ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома:

— Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобил ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома

— Портловчи материалларни сақлаш жойларидан фойдаланишга гувоҳнома

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси:

— Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор

— Геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш:

— Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш

— Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш

Кон ажратиш далолатномаси:

— Кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳасини ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларини қазиб олиш лойиҳасини, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш

— Кон ажратиш далолатномаси

Обектни қайта ихтисослаштириш ва реконструксия қилиш учун рухсатнома:

— Обектни қайта ихтисослаштириш ва реконструксия қилиш учун рухсатнома

— Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома

Изоҳ:

1) бирлаштирилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати давомида кучда бўлади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди;

2) бирлаштирилган лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомиллари учун ундириладиган давлат божи миқдори бирлаштириш йўли билан бекор қилинаётган фаолият тури учун белгиланган давлат божининг энг кам миқдордагиси сақлаб қолинади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати