Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Ҳуқуқ
  3. Тошкентда мактаб директори 1-синфга ўқувчи қабул қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди

Тошкентда мактаб директори 1-синфга ўқувчи қабул қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди

сана : 10-07-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 92

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 247-сонли умумтаълим мактаб директори Туламетова пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Унда айтилишича, мактаб директори фуқаро Алмасовадан фарзандини 1-синфга қабул қилиш учун 500 минг сўм олаётган вақтда ушланган. 

Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида таълим тизими билан боғлиқ коррупцияфирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича жами 83 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятларнинг 16 таси умумтаълим мактабларида, 31 таси олий ўқув юртларида, 36 таси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида содир этилган. Таҳлилларга кўра, таълимтизимидаги коррупция ҳолатлари, асосан, ўқув юртларида янги ўқув йили учун қабуллар бошланган даврга (49 та ҳолат) тўғри келади. Хусусан, жорий йилнинг январь ойида 5 та, февраль ойида 16 та, март ойида 11 та, апрель ойида 10 та, майойида 16 та ва июнь-июль ойларида эса 25 та ҳолат фош этилган.

Manba: uz24.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета