Вилоятимизда дори-дармон нархлари кўтарилишининг олди олиндими? Дорихоналарда вазият қандай?

Вилоятимизда дори-дармон нархлари кўтарилишининг олди олиндими? Дорихоналарда вазият қандай?

Жиззах вилоятида мавжуд 425 та дорихонанинг 24 соатлик иш режимида фаолият олиб борилиши ташкиллаштирилган. “Дори-дармон” МЧЖга маҳаллий  бюджетдан захира яратилиши учун йил охиригача 2.0 млрд. сўм фоизсиз субсидия маблағи ажратилди. Айни пайтда барча дорихоналарда 61 турдаги дори-дармон воситаларининг 3 ойлик  захирасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудлар ва бориш қийин бўлган чекка қишлоқлардаги қишлоқ врачлик пунктларида дори воситалари сотуви  йўлга қўйилди. Бу фаолият вилоят “Дори-дармон” МЧЖнинг кичик филиалларини ташкил этиш ҳисобига йўлга қўйилди.  8 та кўчма автодорихона ташкил этилди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан барча дорихоналардан тасдиқланган рўйхат асосида мавжуд бўлиши шарт бўлган зарурий дори-дармон воситаларининг доимий савдода бўлиши, захирасини шакиллантириш ҳамда дори воситалари нархининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик тўғрисида кафолат хатлари олинди.

 

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати