» » Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилиши мумкин

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида "AGRO TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

“Бугунги кунда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар халқни жуда хурсанд қилмоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилганлиги сабабли, аҳолига қишлоқ хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилиш ва даромад топишга имконият яратилмоқда. 

Қайд этилишича, ҳозирда иссиқхона ташкил этганлик, товуқ, туяқуш, қорамол боққанлик, қалампир етиштирганлик, пахта ва боғдорчилик йўналишларида кўплаб имтиёзли кредитлар берилмоқда, кундан-кунга янгиликлар қилинмоқда. 

“Бироқ кўпчилик булар ҳақида билишмайди. Шу мақсадда, улар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берувчи, қишлоқ хўжалиги сир-асрорларини ўргатувчи махсус “АGRO TV” телеканалини ташкил этиш керак”, - дейилади петицияда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “АGRO TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қилинмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш