» » Бухорода узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган меҳмонхона янги қиёфада ишга тушди

Бухорода узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган меҳмонхона янги қиёфада ишга тушди

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кўп йиллардан буён фаолият юритмаётган ва бўш турган 410 ўринли «Варахша» меҳмонхонаси негизида янги «Orientа Star-Varaxsha» меҳмонхона мажмуаси замонавий қиёфада ишга туширилган. 

Мазкур меҳмонхона тадбиркор Мурод Саидаминовнинг 17 млрд, шунингдек, банкнинг 8 млрд. сўмлик молиявий кўмагида бунёд этилган. Меҳмонхона жаҳон андозаларига мос равишда йўлга қўйилган.

Меҳмонхонанинг биринчи босқич қурилишида 212 ўринли 106 та хонаси қайта қуриб, ишга туширилган эди. Иккинчи босқичда 7 та апартамент, 21 та люкс, 3 та поллюкс ҳамда 75 та стандарт хоналардан иборат 7 қаватли меҳмонхонанинг қолган қисми мукаммал таъмирланган. 55 нафар киши доимий иш ўрни билан таъминланган.
«Orientа Star-Varaxsha» маъмуриятининг билдиришича, мазкур меҳмонхона Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан уч юлдузли меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларига жавоб беради.

- Бухорога бундан етти йилча илгари келганман. Тўғриси, ўшанда ўзимиз истагандек қулай ва сифатли меҳмонхона топишда жуда қийналганмиз. Бугун Бухоро таниб бўлмас қиёфага келибди. Ҳар қадамда меҳмонхона, туристик фирмалар хизмати, қойил. Мен бугун «Orientа Star-Varaxsha»нинг илк меҳмонларидан бири бўлганимдан мамнунман. Сайёҳлар учун барча шароит, имкониятлар муҳайё. Маданий меросингизнинг ноёб иншоотлари ҳамда замонавий объектларингизни томоша қилишимиз учун жуда қулай манзилда жойлашган экан,-деди Россия Федерациясидан келган сайёҳ Карина Макаренко.
Меҳмонхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив