» » 5 НАФАР АЁЛ ТОШКЕНТДА ПРЕЗИДЕНТ КОРТЕЖИНИ ТЎХТАТМОҚЧИ БЎЛДИ

5 НАФАР АЁЛ ТОШКЕНТДА ПРЕЗИДЕНТ КОРТЕЖИНИ ТЎХТАТМОҚЧИ БЎЛДИ

Миллий гвардия бир неча аёлларнинг ҳарбий хизматчилар томонидан қамоққа олингани ҳақидаги ёлғон хабарларга жавобан расмий баёнат берди. Бу ҳақда uznews.uz сайти хабар бермоқда.

5 нафар аёл Тошкентда Президент кортежини тўхтатмоқчи бўлди

2019 йилнинг 20 май куни соат тахминан 08:45 ларда фуқаролар Ташматова Гулбаҳор Давранбековна, Хаитова Малика Абдураимжоновна, Акбарова Муҳаббат Ғаниевна, Каримбекова Гулбаҳор Рустамбековна ва Эргашева Хурсаной Холбоевналар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси биноси қаршисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган махсус йўналишда тўпланиб, давлат раҳбарининг мазкур йўналишдан ҳаракатланишини билган ҳолда, махсус йўналишда ҳаракатланаётган кортеж йўлига чиқиб мурожаат қилмоқчи бўлганлар.

 

UzNews.uz'га Миллий гвардия матбуот хизматида хабар беришларича, ҳарбий хизматчилар ушбу фуқароларга мазкур йўналиш бўйлаб тўпланиб туриш ва давлат раҳбарига бундай тарзда мурожаат қилиш мумкин эмаслигини айтишган. Шунингдек, уларни қизиқтираётган саволлар билан қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириб беришган.

 

Аёллардан махсус йўналишдан четроқда туриш сўралганда, улар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ҳақорат қилиб, шовқин-сурон кўтаришиб, қонун доирасидаги талабларни бажаришдан бош тортишган. Фуқароларнинг қаршилик кўрсатганларига қарамасдан махсус йўналиш учун жавобгар бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари белгиланган тартибни таъминлаганлар.

 

Юқорида номлари айтилган фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича суриштирувни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ўтказган. Ўзларини “жабрланувчи” қилиб кўрсатаётган фуқароларга нисбатан Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув материаллари асосида суд органи қонуний баҳо бериб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаган.

 

Хабарда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари судларга берилган ваколатларга эга эмаслиги қайд этилган.

 

"Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзувлар ҳамда постларда акс этаётган асоссиз маълумотларга ишониб, давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказувчи, мажбуран юзага келаётган хатти-ҳаракатларингиз эса маълум бир кўринишдаги жавобгарликка олиб келади", - дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив