» » Тадбиркорларнинг лицензия олиш фаолияти соддалаштирилади

Тадбиркорларнинг лицензия олиш фаолияти соддалаштирилади

Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.  

Йиғилишда давлат раҳбари бу бўйича асосий йўналишларни белгилаб берди.

Бинобарин, аввало инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлиги таъкидланди.

Масалан, ўқув марказларидаги ўқитиш жараёни фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зиён етказмаса-да, лицензияланади.

Айни пайтда, айрим лицензия шартлари соҳада рақобатни ҳам чекламоқда.

Хусусан, кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш билан ягона кредит бюроси шуғулланиб, бозорга бошқа тадбиркорлар киришига деярли имкон йўқ. Кредит бюросини очиш учун камида 10 та тижорат банкининг розилигини олиш талаб этилади. Мавжуд 30 та банкдан 26 таси ушбу ягона кредит бюросининг муассиси ҳисобланиб, қолган 4 та банк янги бюро ташкил этишга розилик берган тақдирда ҳам ташаббускор лицензия ололмайди.

Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини кенг жорий этиш лозимлиги қайд этилди.

Хорижий тажрибада лицензиялаш ўрнига хабардор қилиш, мажбуриятни суғурталаш, ўзини-ўзи бошқариш, техник тартибга солиш каби муқобил усуллар мавжуд. Мисол учун, турар жой объектларини нотурар сифатида қайд этиш учун тадбиркор алоҳида рухсатнома олиши керак. Ваҳоланки, бунинг учун давлат идоралари хабардор қилинса кифоя бўлиши мумкин.

Худди шундай, риэлторлик, аудиторлик, суд бошқарувчилиги каби фаолият турлари билан шуғулланувчиларнинг жавобгарлигини суғурталаш ёки ўз-ўзини бошқариш тизимларига ўтказиш мумкин.

Ундан ташқари, баъзи ҳолатларда тадбиркор лицензия олиш учун узоқ вақт давомида сарсон бўлиб, керакли ҳужжатларни тўплаб топширади, бироқ арзимаган сабаблар билан унинг аризаси қайтарилади.

Лицензияларнинг 79 фоизи, рухсат берувчи ҳужжатларнинг 80 фоизи ҳанузгача қоғоз шаклида берилмоқда. “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси 2014 йилда ташкил этилганига қарамай, бугунги кунда бу портал деярли фаолият юритмаяпти. Ўтган йили 4 мингдан ортиқ лицензия “бир дарча” тамойилига риоя қилинмасдан берилган.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев лицензиялаш жараёнларига замонавий технологияларни тўлиқ жорий қилиш зарурлигини қайд этди.


  @xushnudbek  

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР