» » Ўзбекистонда вақтинчалик оммавий тадбирларни ўтказмасликка ва хорижликлар фарзандларини мактабга қабул қилмасликка чақирилди

Ўзбекистонда вақтинчалик оммавий тадбирларни ўтказмасликка ва хорижликлар фарзандларини мактабга қабул қилмасликка чақирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, куни кеча вазирлик мамлакатдаги мавжуд 9950 га яқин умумтаълим муассасаларида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, масъуллар иштирокида эрталабки филтрни ташкил этиш, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда, албатта, кафт билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Мактабларда санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 88 минг кишидан ошиб кетди.

Ўзбекистон коронавирус сабаб Сеул, Токио, Рим, Афғонистон ва Эрон билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР