» » Ўзбекистон фуқаролари карантинга олинган ҳудудларда назорат кучайтирилди

Ўзбекистон фуқаролари карантинга олинган ҳудудларда назорат кучайтирилди

Ўтган йилнинг сўнгги ойларидан бошланган коронавирус балоси бугун дунёнинг деярли барча мамалакатини ўргимчак тўри мисоли қамраб олишга улгурди. Афсуски, бу бизни ҳам четлаб ўтмади. Жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб юртимизда ҳам коронавирусга чалинган беморлар мавжудлиги аниқлана бошланди.

Юртимизда ушбу инфекциясининг қамрови кенгаймаслиги учун ҳукумат даражасида барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, барча турдаги таълим даргоҳларида вазият барқарорлашгунга қадар таътил эълон қилинди. Жамоат транспорти ҳаракати ҳам тўхтатилди ва бошқа кўплаб зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда чет мамлакатларда бўлиб турган фуқароларимиз махсус чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келиниб, 14 кунлик карантинда сақланмоқда. Карантинга олинган объектларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, тиббий назоратдаги юртдошларимизнинг ўзбошимчалик билан белгиланган ҳудудни тарк этишларининг олдини олиш мақсадида назорат чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти вакили Ислом Қўчқоров хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун карантинга олинган объектларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари куну тун ўз хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Хавфсизликнинг бу тарзда кучайтирилиши, шубҳасиз, ҳамюртларимиз саломатлиги ва мамлакатимизнинг ушбу касалликдан талафотсиз ва тезроқ халос бўлишига замин яратади.

Карантин чора-тадбирлари белгиланган жойларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар хизматчиларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳолига тегишли тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида Республика Ҳарбий прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари мазкур объектларда бўлишди. Ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби ишлар, албатта, касалликнинг чекинишига хизмат қилади, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:58
Короновирусдан ўзингизни ҳимоя қилинг!
16:54
COVID-19 пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири: сўровнома натижалари
15:26
Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)
14:42
Коронавирусни юқтириб олган машҳур сиёсатчилар (фотогалерея)
12:14
Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди
10:01
Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди
09:44
Коронавирус пандемияси фонида ривожланаётган Топ-IT стартаплар
09:43
Нью-Йорк кўчаларида жасадлар учун музлатгичлар ўрнатилди
09:41
30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади
09:39
Қоидабузар ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди
09:20
Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда
09:18
Зулфиқор Мусоқов карантинда кўриш учун энг яхши 6 та фильмни тавсия қилди
09:16
Криштиану Роналду 9,5 млн еврога янги машина сотиб олди
17:40
Сиз кимгадир кераксиз – УЙДА ҚОЛИНГ!
16:40
Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш тўғрисида фатво эълон қилинди
13:55
Эстафета байроқчаси – Янгиободда
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР