» » Бухоро ва Навоий шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилди

Бухоро ва Навоий шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилди

Бухоро вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Бухоро шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Навоий вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 12.00 дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади. 

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, шаҳар ва туманларда (Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманлари) доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бир қаторда, 27 март куни соат 12.00 бошлаб ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР