» » 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та чартер рейс амалга оширилади (рўйхат)

24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та чартер рейс амалга оширилади (рўйхат)

Uzbekistan Airways жорий йилнинг 24 майигача хориждаги фуқароларни ортга қайтариш учун 12 та чартер рейс амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов брифинг вақтида ммаълум қилди.

Ашурматов хорижий мамлакатлардан фуқароларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар амалга ошириладиган рейслар жадвали:

13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент соат 7:40

14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент соат 8:35

15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент соат 12:00

16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент соат 11:00

17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент соат 11:00

18 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 7:20

19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент соат 8:35

20 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 7:20

21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент соат 7:40

22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент соат 14:00

23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент соат 13:00

24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент соат 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади. 

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР