» » Ўзбекистонда пиёз эҳтиёждан ошиқ етиштирилган. Энди нима бўлади?

Ўзбекистонда пиёз эҳтиёждан ошиқ етиштирилган. Энди нима бўлади?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида пиёз етиштирган деновлик деҳқонлар тўғрисида мақолалар эълон қилиниб, у одамлар орасида баъзи баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Вазирлик томонидан мақолада тасвирланган деҳқон Иброҳим Ёқубов билан мулоқот ташкил қилиниб, унинг муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, деҳқон ўзининг 25 сотих томорқасида етиштирган 30 тонна пиёз маҳсулоти бозорга чиқариш учун тайёр ҳолатга келган. Аммо, харидорлар – экспортёрлар ва улгуржи сотувчилар томонидан пиёз нархи килограмига 500 сўмга баҳоланган. Деҳқон кўп миқдорда пиёз етиштириш учун 21 млн сўм харажат қилганлиги, таклиф этилаётган суммада ҳосилни сотган тақдирда 6 млн зарар кўришини, ушбу нарх сарф-харажат ва меҳнатини қопламаслигини маълум қилган.

Пиёз маҳсулотини етиштиришдан мақсад ўтган йили Европа қитъасидаги қурғоқчилик юзага келганлиги сабабли юртимизда фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар Польша, Украина, Германия каби давлатларга ушбу маҳсулотни юқори қийматда сотишга муваффақ бўлишган.

Юзага келган ҳолатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди ва Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлигига масаланинг тезкор ечими юзасидан мурожаат юборилди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 14 май ҳолатига кўра, республикада 150 минг тоннадан ортиқ экспортбоп пиёз етиштирилган бўлиб, у ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўпни ташкил этмоқда. Сурхондарё вилоятида 132 минг тоннадан ортиқ пиёз маҳсулоти сотувга тайёр ва уларнинг 20 минг тоннага яқини ички бозор талабидан ошиқроқ бўлган. Бундан ташқари 15 минг тоннага яқин пиёз яқин кунларда пишиб етилиши кутилмоқда.

Бундай ҳолатда маҳсулотнинг таннархи килограмига 1000 сўм бўлишига қарамасдан, ялпи териб олиш нархи килограмига 1500 дан 500 сўмгача пасайиши мумкин. Уни сақлаш харажатлари таннархидан юқори бўлган маҳсулотларнинг ортиқча ҳажмини зудлик билан экспорт қилиш ва бунинг учун зарурий чоралар кўрилишини талаб этади.

Ушбу кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар инобатга олиниб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан тайёр маҳсулотларнинг тижорат таклифларини тайёрлаш;

- Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихоналар билан хорижий ҳамкорларни излаш;
- Транспорт вазирлиги билан темир йўл орқали ташиш учун вагонларни тайёрлаш.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР