» » Президент Тошкентдаги биринчи уч қаватли кўприкни очиб берди

Президент Тошкентдаги биринчи уч қаватли кўприкни очиб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди. Бу ҳақда, бугун Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, охирги уч йилда Тошкент шаҳрида енгил автомобиллар сони 95 мингтага кўпайган. Ҳудудлардан пойтахтга келиб-кетаётган машиналар сони ҳам ошмоқда. Шу боис кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш, тирбандликларни камайтириш мақсадида ўтган 3 йилда 4 та йўл ўтказгич кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Оҳангарон шоссеси Тошкент ҳалқа йўлининг бир қисми. Махтумқули кўчасининг янги қисми битказилгач, ушбу йўлларда транспорт ҳаракати янада ортган эди. Ушбу кўчалар кесишмасида 2018 йилда бошланган лойиҳа бу йил рўёбга чиқиб, ҳайдовчиларга жуда катта қулайлик яратди.

Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.

Илгари бу чорраҳа соатига 7 минг автомашинани ўтказиш қувватига эга эди. Энди соатига 20 мингта транспорт воситасини узлуксиз ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда светофор ишлатилмаслиги ҳам тўхтовсиз ҳаракатни таъминлайди.

Яна бир жиҳати – бу янги объект катта юкламани ўзига олиб, “Тошкент-Чимён” йўналиши бўйича масофани 22 километрга қисқартирди.

“Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак“, дейди Президент.

Объектда 170 та энерготежамкор ёритиш устунлари ўрнатилган, атрофда 15 минг квадрат метр майдон ободонлаштирилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР