» » Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида нечанчи ўрин эгаллагани маълум бўлди

Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида нечанчи ўрин эгаллагани маълум бўлди

Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида 200 давлат ичидан 121-ўрин эгаллади.
Deep knowledge group консорциуми тузган ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400дан кўпроқ банд бўйича тузилиб, унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

Рейтингга умумий ҳисобда 200 та давлат киритилган. Рейтингга кўра, биринчи бешталикдан Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония жой олган. Биринчи ўнталикни эса Австрия, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея якунлаган.

Охирги ўринларни Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан эгаллаган.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.

Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4404 нафарга етди, ундан вафот этганлар 18 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, коронавирусдан 3354 киши соғайиб кетган.

Deep Knowledge Group илмий тадқиқотлардан тортиб, инвестициялар, тадбиркорлик, таҳлиллар, ОАВ, хайрия ва бошқа кўплаб соҳаларда ишловчи тижорат ва нотижорат ташкилотлари консорциуми ҳисобланади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР