» » Корея компанияси Ўзбекистоннинг 2 вилоятида гольф-клуб қурмоқчи

Корея компанияси Ўзбекистоннинг 2 вилоятида гольф-клуб қурмоқчи

 7 июнь куни Сеулда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари Жи Эун хоним бошчилигидаги IRED инвестицион компанияси раҳбарияти билан учрашишди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Компания раҳбари Жи Эун хоним Ўзбекистон иқтисодиётнинг барча соҳаларида ривожланиш учун ката салоҳиятга эга экани ва Осиё мамлакатлари Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Корея томони Ўзбекистоннинг энергетика ва туризм соҳаларига сармоя киритиш истагини билдирди.

Шунингдек, IRED компанияси вакиллари билан кечган учрашувда Жиззах ва Тошкент вилоятларида гольф-клублар қурилишига доир лойиҳалар таклиф этилди.

Музокаралар якунларига кўра, томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, IRED компанияси билан Чирчиқ дарёси бўйида ривожланган инфратузилмага (меҳмон уйлари, футбол майдони, кинотеатр, ресторан ва ҳ.к.) эга дам олиш зонасини яратишнинг шарт-шароитлари муҳокама қилинди. Лойиҳада 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги инвестиция киритилиши кўзда тутилади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив