» » Ўзбекистон Президенти бугун 62 ёшга тўлди. Экспертлар унинг 10 та энг муҳим ташаббусини аниқлади

Ўзбекистон Президенти бугун 62 ёшга тўлди. Экспертлар унинг 10 та энг муҳим ташаббусини аниқлади

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда жамият ҳаётини ижобий томонга ўзгартира олган ташаббуслар ҳақидаги фикрларни ўрганиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан экспертлик сўрови ўтказилди.

 

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Бунинг учун тажрибали иқтисодчилар, сиёсий шарҳловчилар, етук олимлар, маданият арбоблари, нуфузли журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мустақил тадқиқотчилардан иборат 100 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар базаси шакллантирилди.

Турли соҳа мутахассисларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган муҳим ташаббуслар рўйхати тақдим этилиб, улардан фуқаролар олқишига сазовор бўлган ва тарихий аҳамиятга эга бўлганларини белгилаш сўралди.

Сўров натижасига кўра, мустақил экспертлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга бўлган ТОП-10 та энг муҳим ташаббуслари рўйхати тузилди.

Унга кўра, энг муҳим ташаббус дея яхши қўшничилик муносабатлари, чегараларнинг очилиши ва назорат-киритиш пунктларининг ташкил этилиши, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот ўрнатилганиэътироф этилди — 96 та овоз;

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан қуйидаги ташаббуслар жой олди:

Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилиши — 90 та овоз;

Мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилиши — 79 та овоз;

Олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий университетлар филиалларининг очилиши — 78 та овоз;

Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинишидаги ролининг оширилиши — 69 та овоз;

Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарининг жорий этилиши — 63 та овоз;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қуролли кучлар тизимини ислоҳ қилиниши — 61 та овоз;

Солиқ ислоҳотлари, тадбиркорлик субъэктлари учун солиқ юкининг камайтирилиши, тадбиркорлар учун солиқ таътилининг эълон қилиниши — 59 та овоз;

Давлат хизматлари тизимини ривожлантириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини босқичма-босқич ошириш — 58 та овоз;

Минтақавий хавфсизликни таъминланиши бўйича чора-тадбирлар, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро мулоқотнинг кучайтирилиши — 57 та овоз.

P.S. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 июль куни 62 ёшга тўлди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив