Нукус - Ўзбекистоннинг тасвирий санъат пойтахти (Фото, видео)

Нукус - Ўзбекистоннинг тасвирий санъат пойтахти (Фото, видео)

Қорақалпоғистонга уюштирган бир ҳафталик сафарим якунига етди дўстлар. Бир олам таассурот олдим. Оролни бориб кўрган оз сонли ўзбекистонликлардан бирига айландим. Орол муаммоларини бир четга суриб турсак, ўша томонларда шу қадар улкан ерлар, гўзалликлар, табиий ва тарихий бойликлар борлигини кўриб келдим. Буни баримиз тахминан биламиз – дарсликларда ўқиганмиз, матбуотда кўзимиз тушган. Лекин бориб кўриш барибир бошқача экан.

Дам олиб, йиғилиб қолган ишларни битириб, таассуротларим билан ўртоқлашаман. Орол манзаралари (гўзал ва ачинарли), Устюрт кенгликлари – ҳаммаси ҳақида.

Ҳозирча бир нарсани айтишим мумкин – Нукус том маънода Ўзбекистоннинг тасвирий санъат пойтахти экан. Савицкий музейининг таъсирими ёки бошқа сабабми, нукусликларнинг ҳайкалтарошлик ва рассомлик борасидаги диди жуда зўр экан. Меҳмонхона, ресторан, уй – қаерга кирмай, жуда гўзал, дидли расмлар ва ҳайкаллар кўрдим.

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

Фото: Ҳакимжон Фозилов

 @AsanovEldar