Ўзбекистонда энг кўп абитуриент ҳужжат топширган ОТМлар маълум қилинди

Ўзбекистонда энг кўп абитуриент ҳужжат топширган ОТМлар маълум қилинди

12 июлгача абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Тошкент давлат педагогика университетига топширилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

ДТМ 2021/2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафарни ташкил этмоқда.
Таълим шакли бўйича:

  • кундузги таълим шакли — 167 395 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 102 646 нафар;
  • кечки таълим шакли — 7487 нафар.

Тиллар кесимида:

  • ўзбек тили — 235 265 нафар;
  • рус тили — 34 529 нафар;
  • қорақалпоқ тили — 6432 нафар;
  • бошқа тиллар — 1302 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

  • Тошкент давлат педагогика университети — 9790 нафар;
  • Ўзбекистон миллий университети — 9580 нафар;
  • Наманган давлат университети — 8926 нафар;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 8625 нафар;
  • Урганч давлат университети — 8068 нафар.