Ўзбекистонда электроэнергия таъминотида узилишилар юз бермоқда. Бунинг сабаби нимада?

Ўзбекистонда электроэнергия таъминотида узилишилар юз бермоқда. Бунинг сабаби нимада?

Ўзбекистонда кейинги пайтларда электроэнергия таъминотида узилишилар юз бермоқда. Бунинг сабаби нимада эканлиги қуйидаги материалда келтирилган. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, бунга чанг, совуқ об-ҳаво, ўғрилик ва юкламанинг ошганлиги айбдор.  

Биринчи омил: чангли бўрон

Маълумки, жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўронлари кузатилди. Натижада Тошкент ва Сирдарёдаги иккита йирик электр станцияларининг жиҳозлари қалин чанг билан қопланди.

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу иссиқлик электр станцияларида чанг қатламини бартараф этиш бўйича зарурий ишлар амалга оширилган, бунинг учун хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, улар электр узатиш тармоғидан узилган.

Шу муносабат билан тозалаш ишлари давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайган, натижада мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Иккинчи омил: сув етишмаслиги

Бу йил мамлакатда сув ресурслари даражаси кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан паст. Бошқача айтганда, бу йил сув танқислиги туфайли гидроэлектростанциялар йил охиригача 5 млрд кВт.соат ишлаб чиқиши кутилмоқда, бу эса 1 млрд 500 млн кВт.соатга ёки режадагидан қарийб 23% камдир. Шу билан бирга, 1 миллиард 500 миллион киловатт-соат электр энергияси республика истеъмолчиларини бир ой давомида узлуксиз электр токи билан таъминлашга етади.

Шунга қарамай, мамлакатимизда иссиқлик электр станцияларида режалаштирилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Учинчи омил: самарасиз фойдаланиш

Ишлаб чиқариш ва таъминот ҳажмлари қанчалик кўпайишидан қатъий назар, бу ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланилмаса, кўрилаётган чора-тадбирлар самарасиз бўлиши мумкин. Бу тармоқдаги узилишлар ва истеъмолчиларнинг норозилигига   сабаб   бўлиши мумкин.

Тўртинчи омил: ўғирлик

Шу қайд етиш керакки, тизимда олиб борилаётган ижобий ишларга қарамай, ўрганишлар давомида электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Бу тизимга салбий таъсир кўрсатади.

Масалан, ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида электр энергиясидан фойдаланиш борасида 706 та қонунбузарлик ҳолати, шунингдек, 2535та газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.