Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Видео
  3. Видео: ЙТҲга учраган автобусда 55 нафар ўзбекистонлик бўлган...

Видео: ЙТҲга учраган автобусда 55 нафар ўзбекистонлик бўлган...

сана : 07-10-2017   /   Видео   /   кўрилди: 556
Владимир вилояти ФВВ бўлими маълумотларига кўра, давлат рақами 13 UDA668 бўлган Mercedes русумли йўловчи ташувчи автобус Владимир вилоятида ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Автобусда 55 киши бўлган ва улардан 18 нафари ва 1 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлган, 5 нафари шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг барчаси Петушин туманининг марказий клиник шифохонасига етказилган.

Ҳозирги вақтда Россиядаги қозоғистонлик дипломатлар жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ЙТҲга учраган автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2 нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар бўлгани айтилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари берган маълумотда жума кунига ўтар кечаси Покров шоҳбекатида содир бўлган ЙТҲда автобус ва йўловчи поезди тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, темирйўл кесишмасидан ўтаётган автобуснинг двигателида мавжуд носозлик сабаб ўчиб қолган.

Покров шаҳрида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудда 37 нафар йўловчи жойлаштирилган ва уларнинг барчаси иссиқ овқат билан таъминлангани айтилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!