Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Видео
  3. Хитойдаги бадавлат ва ночор одамлар турмуши ўртасидаги тафовутлар суратларда

Хитойдаги бадавлат ва ночор одамлар турмуши ўртасидаги тафовутлар суратларда

сана : 13-12-2017   /   Видео, Қизиқарли фактлар, Дунё   /   кўрилди: 568

Асли жанубий кореялик сураткаш Ким Кён-Хун Reuters агентлигида фаолият юритади. У ўз ишини ҳарбий зоналар, қашшоқ мамлакатлар ва бошқа хавфли шароитларда бажаради. У одамларга ҳақиқатни кўрсатиш учун хавфсиз, қулай жойларни эмас, мураккабларини танлаган. Қуйида сураткашнинг Хитойда яшовчи бадавлат ва ночор одамлар турмуши ўртасидаги тафовутлар кўрсатилган таққосий фотожамланмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

"Мен бир-биридан тубдан фарқ қилувчи одамлар ҳаётини кўрдим: кўчада кун кўрувчилардан то президентлар ва бош вазирларгача, қизил йўлакча бўйлаб ҳаракатланувчи ҳашамдор Ҳолливуд юлдузларидан то радиоактив нурланиш қайд этилган ифлос ҳудудларгача".

Меҳмонлар ҳар йили Калифорнияда ўтказиладиган дунёдаги энг нуфузли - ҳашаматли, ноёб ва қимматбаҳо машиналар кўргазмасида қадимий Rolls-Royce автомобилларини кўздан кечиришмоқда.

Фото: Ким Кён-Хун

Пекинлик киши оила аъзоларини уч ғилдиракли электровелосипедда ташимоқда 

Фото: Ким Кён-Хун

Арзонлиги ва айниқса, йўллардаги тирбандликлар сабаб велосипед энг машҳур транспорт турига айланган. Хитойдаги кўплаб муассасалар олдида велосипедлар учун махсус жиҳозланган тураргоҳларни кўриш мумкин.

Пекиндаги яхши таъминланган оила фарзандининг бахтли ва беташвиш болалиги

Фото: Ким Кён-Хун

Ночор одамларнинг фарзандлари коммунал квартиранинг ҳеч қандай қулайликларга эга бўлмаган тор хонасида

Фото: Ким Кён-Хун

Хитойлик журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир болани дунёга келтириб, уни оёққа қўйиш учун камида 300 минг доллар керак бўлар экан. Бу суммани ишлаб топиш учун Хитойдаги ўртаҳол оила егуликлардан воз кечиб, 23 йил пул йиғиши керак бўлади.

2015 йилда "Бир оила — бир бола" қонуни бекор қилинган бўлса-да, ёш оилаларнинг аксарияти маълум сабабларга кўра бу эркинликдан фойдаланишга шошилаётгани йўқ.

Одамлар Пекиндаги беш юлдузли меҳмонхонада қаҳва ичишмоқда

Фото: Ким Кён-Хун

Пекиндаги мигрант-ишчилар яшовчи жойда тушлик қилаётган оилалар

Фото: Ким Кён-Хун

Хитой ошхонаси жуда фойдали, шу боис хитойликлар — соғлом миллат ҳисобланади. Барча таомлардаги туз ўрнини хушбўй ўтлар ва соя соуси эгаллаган. Шакар ўрнига - егуликларга қўшилувчи ширин илдизлар ва мевалар. Балиқ, гўшт ва сабзавотларни клярда тайёрлашади. Нон ўрнига - тузсиз гуруч.

Шунинг учун ҳатто аҳолининг у қадар бой бўлмаган қатлами ҳам доим сифатли бўлмаса-да, ўзи учун фойдали рацион тузиш имконига эга.

Шуба кийган аёл қўлида кучукчаси билан аэропортдаги китоб дўконида

Фото: Ким Кён-Хун

Ит мигрант-ишчилар яшовчи ҳудуддаги чиқиндилар қутисидан егулик ахтармоқда

Фото: Ким Кён-Хун

Савдо мажмуасидаги жаҳон брендларидан иборат люкс-дўконлар

Фото: Ким Кён-Хун

Мигрант-ишчилар яшовчи ҳудуддаги маҳаллий дўкон

Фото: Ким Кён-Хун

Пекиндаги янги кўп қаватли турар-жой

Фото: Ким Кён-Хун

Пекин чеккасидаги 90-йилларда қурилган кўп қаватли уй

Фото: Ким Кён-Хун

Ошпазлар Пекиндаги бадавлат даҳада жойлашган ресторанда таом тайёрлашмоқда. Одамларнинг тушлигига ўртача 60-80 доллар кетади

Фото: Ким Кён-Хун

Кўча савдогари ўзининг ярим вайрон даҳасидаги  ресторанида лағмон тайёрламоқда. Эркаклар тахминан 1,60 долларлик суммага тушлик қилишади.

Фото: Ким Кён-Хун

Аёл шаҳарнинг бой ва тижорий туманида ити билан сайр қилмоқда

Фото: Ким Кён-Хун

Эркак ярим вайрон бўлган эски турар-жойлар бўйлаб ҳаракатланмоқда

Фото: Ким Кён-Хун

Буюк Британия ва АҚШда уй-жой нархи аста-секин тушаётган бир вақтда Хитойда кўчмас мулк баҳоси бошқа мамлакатларга нисбатан шиддат билан ўсиб бормоқда. Бу сармоядорлар ва хорижий харидорларни жалб қилмоқда, шаҳарларда қурилишлар фаол олиб борилмоқда

Хитойликларнинг ўзи эса уй-жой харид қилишга молиявий жиҳатдан қийналишади

Пекиндаги Биринчи қариялар уйларини ижтимоий ҳимоялаш институти вакили қариялар уйидаги ётоқхонасида

Фото: Ким Кён-Хун

Кекса ёшли киши ночорлар даҳасидаги уйи олдида ногиронлар аравачасида

Фото: Ким Кён-Хун

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!