Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Видео
  3. Дунёнинг энг бадавлат кишилари биринчи миллиардни ишлаб топишганидан сўнг қай даражада ўзгаришди?

Дунёнинг энг бадавлат кишилари биринчи миллиардни ишлаб топишганидан сўнг қай даражада ўзгаришди?

Cана : 03-03-2018   /   Видео, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 1763

Билл Гейтснинг айтишича, "сиз ва диван ўртасида доллар ҳеч қачон учиб ўтмайди”. Дарҳақиқат, муваффақиятга эришиш йўли тинимсиз меҳнатга боғлиқ экани ҳақидаги назария бошқа замонавий миллиардерларнинг мисоллари билан тасдиқланган, чунки уларнинг аксарияти ўз бойликларини ўзлари ишлаб топишган, мерос орқали олишмаган. Ва, шубҳасиз, миллиардерлар томонидан босиб ўтилган йўл уларнинг юзларида ўз изларини қолдирди.

AdMe дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг суратларига назар ташлаш, улар улкан бойлик эгалари рўйхатига қўшилишдан олдин қандай кўринишда бўлганини кўриш, шунингдек, бу миллиардерлар ҳақида қизиқарли маълумотларни олишни таклиф этади: эҳтимол, улардан бирининг таржимаи ҳоли сиз кутган белгига айланар.

 

Жефф Безос, $ 120 млрд

2017 йилда Amazon интернет-дўконининг асосчиси ва эгаси Жефф Безос дунёдаги энг бой одамга айланди. Лойиҳа 1995 йилда гаражда ишга туширилган, 4 йил ичида эса компаниянинг қиймати 6 миллиард долларга баҳоланган. Безос интернет-дўкондан ташқари, The Washington Post нашриёт уйи эгаси ва Blue Origin аэрокосмик компаниясининг асосчиси ҳисобланади.

Қизиқ фактлар:

  • Жефф Безос мижозлар ва ҳамкорлар билан биринчи иш учрашувларини гараж ёнида жойлашган китоб дўконида ўтказган.

  • Дунёдаги энг бой одамнинг кулгуси жаҳонда худди унинг ўзи каби машҳур. Ишбилармон музокараларда, суҳбат чоғида кулади, YouTube’да эса унинг кулгулари жамланмаси ҳам бор – унинг тинглаб кулиб юбормасликка ҳаракат қилиб кўринг.

 

Билл Гейтс, $ 92 млрд

Microsoft 1976 йилда рўйхатга олинган, 10 йил ўтиб эса Билл Гейтс ўзининг биринчи миллиардини ишлаб олди. Баъзи маълумотларга кўра, 2006 йилда унинг даромади дақиқасига 6 659 долларни ташкил этган, яъни кунига қарийб 10 миллион доллар.

Қизиқ фактлар:

  • Билл Гейтс инсоният тарихидаги энг саховатли хайрия акциясини амалга оширди: у бешта хайрия жамғармасига 37 миллиард доллар ажратди.

  • 13 ёшида, у дўстлари билан мактабдаги компьютерни бузиб кирган, натижада махфий маълумотга эга бўлган. Жазо ўрнига ёш ҳакер компютер марказида ишлашга таклифнома олган.

 

Марк Цукерберг, $ 72 млрд

Марк Цукерберг 2004 йилда, 20 ёшида веб-сайтни яратди, кейинчалик у дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланди. Айтганча, у олий маълумот ҳақидаги дипломни фақат 2017 йилда олди, сабаби амалиёт билан шуғулланиш учун ўз вақтида Ҳарвард университетини тарк этган.

Қизиқ фактлар:

  • Марк 11 ёшида хабар алмашиш учун биринчи компьютер дастурини ёзган

  • Цукерберглар оиласи итга эга - Бист оқ венгер овчаркаси. Бист эса, албатта, Facebook’да саҳифа мавжуд.

 

Сергей Брин ($ 50 млрд) ва Ларри Пейж ($ 51 млрд)

Сергей Брин ўзининг дўсти Ларри Пейж билан биргаликда 1998 йилда Google’ни ташкил этган бўлиб, у уларга атиги 6 йилдан сўнг Forbes миллиардерлар рўйхатига кириш имконини берди. IT-соҳаси йирик ширкатининг биринчи офиси гаражда (фото) бўлган, у Сергейнинг таниши бўлган қизга тегишли эди.

 

Қизиқ фактлар:

  • Сергей Ларри Пейж билан биргаликда қаришга қарши дастур ишлаб чиқяпти.

  • Google компанияси штатида эчкилар ҳам бор, улар офис ёнидаги майсазорда ўтлайди, шунингдек, уларга қараб юрувчи чўпон ҳам ишлайди.

 

Жек Ма, $ 41 млрд

Alibaba Group асосчиси Жек Ма узоқ вақт давомидаги таълимдан сўнг ишга жойлаша олмай, 12 та турли жойдан рад жавобини олган. 1995 йилда у АҚШга борди, у ердан ватанида интернет-компания ташкил этиш ғояси билан қайтади, буни 4 йилдан сўнг амалга оширди. Дастлаб, компания фақатгина йўқотишларга учради, лекин 2002 йилда ишлаб топилган биринчи доллардан кейин ишлар кескин яхшиланди, 2012 йили эса компания даромади тахминан 15 миллиард долларни ташкил этди.

Қизиқ фактлар:

  • Инглиз тилини ўрганиш учун Жек Ма кўп йиллар давомида ўз шаҳрига келган сайёҳларга бепул экскурсиялар ўтказган.

  • Унга айнан сайёҳлар Жек исмини беришган, аслида Хитойдаги энг бой одамнинг исми - Ма Юнь.

 

Илон Маск, $ 21 млрд

Илон Маск 2003 йилда Tesla Motors электрмобиллар ишлаб чиқариш бўйича компанияни ташкил қилди, орадан 11 йил ўтиб эса улардан бири 76 соатлик сафарни амалга оширди. Уларнинг нархи (ёнилғи сарфлаш қиймати) $ 0 эди. Ушбу ютуқ Гиннес рекордлар китобига киритилди.

SpaceX компанияси космик ишланмалар билан боғлиқ бўлиб, 2002 йилда ташкил этилган, 2018 йилнинг бошида эса Илон Маск Марсга Falcon Heavy ракетасини муваффақиятли юбориб, мемлар қаҳрамонига айланди. Биринчи марта бундай қудратли ракета ҳукумат космик агентлиги томонидан эмас, балки хусусий компания томонидан коинотга учирилди.

Қизиқ фактлар:

  • «Темир одам» фильми режиссёрининг сўзларига кўра, Илон Маск кичик Роберт Дауни образини гавдалантирган Тони Старк прототипи бўлди.

  • 12 ёшида Илон Маск ўз видеоўйинини яратди ва 500 долларга сотиб юборган.

 

Ричард Брэнсон, $ 5 млрд

Ҳҳозирда 400 дан ортиқ компанияни ўз ичига олган Virgin брендини жаҳонга машҳур миллиардер 20 ёнида ташкил қилган. Аввалига у мусиқа дўкони, кейинчалик суғурта, кредит ва ҳатто кино саноати соҳасидаги қатор компанияларни очди. 1984 йилда Ричард Virgin Atlantic Airways авиакомпаниясини, 20 йил ўтиб - космик туризми соҳасида хизматлар кўрсатадиган Virgin Galactic’га асос солди.

 

Қизиқ фактлар:

  • Ричард Брэнсонда ўнлаб тахаллуслар бор, уларнинг орасида - «миллиардер-хиппи», «эпатаж устаси», «катта бизнес пойабзалидаги мих», «бизнесни кир нарсалардан тозаловчи рицарь».

  • Бўлажак миллиардер илк бизнес қўнғироқларини телефон автоматдан амалга оширган. Қўнғироқ вақти чекланган бўлган, бу Ричардга музокаралар олиб боришнинг алоҳида услубини ишлаб чиқишга имкон берди.

 

Ральф Лорен, $ 6 млрд

Ральф Лорен ўзининг илк коллекциясини 30 ёшида яратган. Унда полодаги ўйинчи логотипга айланган. Бугун Polo Ralph Lauren Corporation компанияси кийим-кечак ва аксессуарлардан ташқари, парфюмерия, мебель, тўқимачилик маҳсулотлари, идиш-товоқлар, гулқоғозлар, ширинликлар ва ҳаттоки ҳайвонлар учун товарлар чиқаради. 2007 йилда Ральф Лорен «Мода афсонаси» нуфузли мукофотига лойиқ топилди.

Қизиқ фактлар:

  • Дизайнернинг ҳақиқий исми - Ральф Рубен Лифшиц. У Беларусдан бўлган камбағал яҳудий муҳожирлар оиласида туғилган.

  • Ральфда биринчи дизайнерлик ғояси «Буюк Гэтсби» романини ўқиганидан сўнг пайдо бўлди, бироқ у ўзи ўша пайтда ишлаётган компания раҳбарияти томонидан рад этилган. Айнан шу унга мода оламида биринчи мустақил қадамларни қўйишга туртки берди, 8 йилдан сўнг эса у Paramount Pictures буюртмасига ўкра «Буюк Гэтсби» фильми учун костюмлар яратди.

 

Трэвис Каланик, $ 5 млрд

Трэвис Каланик 2009 йилда Гаррет Кэмпи билан йўловчи ва такси ҳайдовчиларини ўзаро боғлаш имконини берувчи Uber дастурини ишлаб чиқди. Бугунги кунда компания 58 мамлакатда ва бутун дунё бўйлаб 300 дан ортиқ шаҳарларда ваколатхоналарга эга.

Қизиқ фактлар:

  • Uber’нинг биринчи йўловчиларига Трэвиснинг ота-онаси айланган.

  • Трэвис Каланик билан таниш бўлган одамлар уни ўжар ва қатъиятли шахс деб таърифлайдилар. У бир марта Google офисида 9 соат ўтириб, ходимлардан бирини ўзига ишга ўтиши учун ишонтирмоқчи бўлган.

 

Опра Уинфри, $ 3 млрд

Опра Уинфри «Балтимор сўзлайди» тонгги ток-шоусида 10 йил ишлаганидан сўнг, 1986 йилда ўз дастурини яратди. «Опра Уинфри шоуси» 25 йил давомида эфирга узатилди ва 140 мамлакатда намойиш этилди. Дастур ёпилгач, Опра Уинфри ўзининг OWN каналини ишга туширди.

Қизиқ фактлар:

  • Опра ўз фаолиятини бошлаганида янгиликлар бошловчиси сифатида ишлаган, аммо ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиб кетиши туфайли четлатилган. Бир марта у ҳатто жонли эфирда йиғлаб ҳам юборган.

  • 1993 йилда Опра Майкл Жексон билан суҳбатлашган. Ушбу кўрсатувни 90 миллиондан зиёд томошабин кўрди, ҳамда у Америка телевидениеси тарихида рейтинги энг баландлисига айланди.

 

Дональд Трамп, $ 3 млрд

Ёш Дональд Трамп таълим олишни тугатганидан сўнг киномактабга кириш ҳақида жиддий ўйлаган, бироқ якунда кўчмас мулк билан шуғулланишни бошлаган. 1 200 квартирадан иборат уй-жой мажмуаси унинг илк лойиҳасига айланди, у рекорд қисқа муддатларда қурилди ва яхши нархда сотилди.

Дональд Трамп 10 йилдан сўнг миллиардерга айланди. АҚШнинг амалдаги президенти киносаноат борасидаги орзуларини 2002 йилда амалга оширишни бошлади: у қатор фильмлар ва сериалларда роль ижро этди, «Номзод» шоусига бошловчилик қилди.

Қизиқ фактлар:

  • Дональд Трамп президентга айланиб, бирданига қатор рекордларни янгилади: илк бор АҚШ президенти сифатида сайланган энг ёши катта шахс; президент лавозимида бойлиги 3 млрд доллардан кўпроқ бўлган илк одам; лавозимга киришишидан аввал қандайдир давлат ёки ҳарбий мансабни эгалламаган биринчи президент.

  • Дональд Трамп 1990-2015 йилларда 17 китоб ёзди ва чоп этди, улар муваффақиятга эришиш ҳақида.

Бизни ушбу рўйхатдаги кўплаб шахсларнинг муваффақият тарихи ҳайратга солди, бироқ кўпроқ Жек Ма тарихи таажжублантирди. Сизничи?

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!