» » Жиззахда карантин сабаб январь-март ойларида никоҳларни расмийлаштириш камайди

Жиззахда карантин сабаб январь-март ойларида никоҳларни расмийлаштириш камайди

15-май халқаро оила куни бу йил коронавирус пандемияси туфайли нишонланмади. Ҳар йили ФҲДЁ бўлимларида бу кун тантанали тарзда нишонланар, унда ибратли оилалар таклиф этилиб, ёшларга уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, тажрибалари тушунтирилар эди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, оилаларни сақлаб қолиш чоралари кўриларди. 1994 йилдан бошлаб бутун дунёда тантана қилиб келинган сана бу йилги вазият тақозоси туфайли нишонланмади. Табиий равишда ФҲДЁ бўлимларида ўтган йилга нисбатан никоҳларнинг расмийлаштирилиши ҳам камайди.

Арнасой туман ФҲДЁ бўлими мудираси Дилфуза Умматова тизимдаги қарийб 17 йиллик фаолияти давомида минглаб ёшларнинг  никоҳини расмийлаштирган.  2020 йилнинг биринчи чорагида ФҲДЁ бўлимлари томонидан вилоят бўйича 1550 та никоҳ қайд этилди. Ўтган 2019 йилда эса бу кўрсаткич 1887 тани ташкил этган.

- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ бўлимлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимига ўтказилди, - дейди Дилфуза Умматова. - Фуқароларга кўрсатилаётган хизмат турлари ва кўлами ҳам шунга яраша ўзгариб бормоқда. Яна бир янгилик эса келгусида никоҳланувчилар мамлакатнинг исталган ҳудудида расмий никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Шундай экан ҳар қандай шароитда ҳам мамлакатимизда оилаларимизни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, оилавий қадриятларни ҳалқимиз онгига сингдириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масаласи долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораверади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР