Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Видео
  3. Хаосдаги гўзаллик (Фотогалерея)

Хаосдаги гўзаллик (Фотогалерея)

Cана : 09-04-2018   /   Видео, Дунё   /   кўрилди: 411

Дунёнинг машҳур нашрларидан бири AFP мухбири Стефани Глински Африканинг нотинч нуқталаридан бири бўлган шимолий Судандан репортаж тайёрлади. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда. Журналист қорамол боқиб тирикчилик қиладиган қабилалар орасида бир неча кунни ўтказди ва ажойиб лаҳзаларни тасвирга муҳрлади. У нотинчлик ҳукм сураётган бу ўлкаларда олган суратларига умумий қилиб «Хаосдаги гўзаллик» деб ном берган.

AFP / Stefanie Glinski

«Дарёнинг саёз еридан юраётган вақтда фақат бир нарсани ўйлардим: ишқилиб бу ерда сувилон бўлмасин. Қўлимда камера билан бир амаллаб мувозанатни сақлаб, дарёдан ўтдим. Нил дарёси соҳилида жойлашган шимолий Суданда ноябрдан майгача қурғоқчилик ҳукм суради.

Сигирлар Судан учун нафақат тирикчилик манбаи, балки маданиятининг бир бўлагига ҳам айланиб қолган. Шохи катта бўлган сигирлар Суданнинг рамзларидан бири. Қурғоқчилик вақтида қабила тез-тез кўчиб туради ва буни кузатиш жуда мароқли.

AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski

Эркаклар куни билан қорамолларни боқиб келишади. Кечга эса ўтовлар жойлашган ерга қайтишади. Аёллар ва болалар сигирларни соғишади. Аёллар уй ишлари билан машғул бўлишади, овқат пиширишади. Олов ёқилади ва бу билан турли ҳашаротлар ва газандалар ўтовларга яқинлашишининг олди олинади. Оловдан ҳосил бўлган кулни одамлар ўзларининг ва ҳайвонларнинг баданига суртишади. Бу билан ҳашаротлар ҳужумидан ҳимояланишади. Баъзи ҳолларда сигирлар чаён чақишидан ҳалок бўлади.

AFP / Stefanie Glinski

Эркаклар бўш вақтлари бўлса доира чалиб қўшиқ айтишади, ҳар хил ҳимоялар ҳақида гаплашишади. Бир куни ўтовда ётганимда ўқ овозлари эшитилди. Бу ерда хавфсизликни таъминлаш мураккаб. Сигирлар қиммат тургани сабаб қабилада кўпчилик ўзи билан қурол сақлайди.

AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski

Биз учун яшаш тарзи ғалати туюладиган бу халқнинг ҳаётини сизга ҳам кўрсатгим келди. У ерда нотинчлик ва хаос ҳукм сураётган бўлса-да, илғаш мумкин бўлган гўзалликлар бор...»,- деб ҳикоясини якунлайди Стефани хоним.

AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
AFP / Stefanie Glinski
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!