Ғаллаоролда аянчли ЙТҲ. Икки “Nexia” тўқнашувида ҳайдовчилар вафот этди(фото)

Ғаллаоролда аянчли ЙТҲ. Икки “Nexia” тўқнашувида ҳайдовчилар вафот этди(фото)

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент 2020 йилнинг 15 октябрь куни Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълум қилди. 

Хабарда ёзилишича, кеча соат 16-00 да, 26 ёшли Ш.И., ўзининг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида Ғаллаорол тумани Булоқбоши қ.ф.й., Чувуллоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган Даштобод-Зомин-Бахмал 4Р-40 автомобиль йўлининг 173-км.да Бахмал-Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 28 ёшли Э.Р., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисасида олган тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Шунингдек, марҳум Э.Р.,нинг бошқарувидаги “Nexia” автомашина йўловчиси Б.Ш., ҳамда Ш.И.,нинг бошқарувидаги “Nexia” автомашина йўловчиси А.У.,лар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.