Вазир ўринбосари шахсий машинасида ЙТҲга учради: вафот этганлар бор

Вазир ўринбосари шахсий машинасида ЙТҲга учради: вафот этганлар бор

2 январь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳид Аҳмаджонов Қамчиқ довонида ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Сув хўжалиги матбуот хизмати мазкур воқеага изоҳ берди. 

Унга кўра, вазир ўринбосари ўз шахсий машинасида Янги йил байрамини оила даврасида кутиб олиш учун кетаётган бўлган ва довонда автоҳалокатга учраган. Воқеа оқибатида унинг турмуш ўртоғи ва қизи оламдан ўтган. 

Шунингдек, аввалроқ Наманган вилояти ИИБ ҳам ушбу ҳодиса бўйича ахборот берган. 

Ҳолат бўйича 2021 йил 1 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз Воҳид Аҳмаджонов 2020 йил бошида вазирликка ишга ўтганди. 

Sangzor.uz нашри марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.