Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. What to do
  3. АҚШ элчиси Памела Спратлен Фориш туманидаги зиёратгоҳга ташриф буюрди

АҚШ элчиси Памела Спратлен Фориш туманидаги зиёратгоҳга ташриф буюрди

Cана : 21-04-2017   /   What to do   /   кўрилди: 6722

Яқинда Жиззахга қилган сафари давомида элчи Спратлен хоним вилоятдаги маданий ёдгорликлар ва гўзал табиат манзараларидан баҳраманд бўлишга ҳам вақт топди. Гулларга бурканган шундай баҳор кунларида Фориш туманидаги Хўжа Боғбон Ота зиёратгоҳини бориб кўришга нима етсин!

Несмотря на свой плотный график во время своей поездки в Джизак, посол США Памела Спратлен выделила время для ознакомления с достопримечательностями и природой региона. Пока весна дарует всю красоту цветений, грех не посетить местность Хаджи Богбон в Фарише.

Despite a busy schedule during a recent visit to Jizzakh, U.S. Ambassador Pamela Spratlen made time to visit cultural sites and the region’s beautiful nature. Spring was in full bloom, and it was ideal timing for a visit to Xo’ja Bog’bon Ota near Forish.  

 

"ХЎЖА БОҒБОН ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ

Мазкур зиёратгоҳга Фориш туманининг Қоратош қишлоғидан бурилиб, тоғ томонга, дала йўли билан кириб борилади. Хассос адиба Саъдина Бобомуродованинг "Қоратош” деган бадиҳаси "Жиззах ҳақиқати”да босилиб эди. Унда шундай сатрлар бор…

«…Қадим аждодларимиз бизларга, яъни ҳозиргининг одамларига ўхшаб, ҳашаматли уй-жойларга ружу қўймаган экан. Ўзи беш кунлик дунё бўлса, чин уй, чин дунё-да, дея ғорларда, ертўла, капа, ўтов ва чайлаларда яшайверишган экан.

Етти юз эллик йиллар муқаддам, ўн иккинчи асрнинг етмишинчи йилларида асл исмлари Ибн Муҳаммад ал-Восит бўлган «Хўжа Боғбон авлиё» отамиз фиқҳ ва исломий илм-маърифат тарқатиш учун шу жойларга келиб, яшаб қолиб кетган эканлар.

Улуғ бобокалонимиз, ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат” китобида етти юз авлиёнинг исм шарифи келтирилган. Китобдаги олтинчи ўринда: Ибн Муҳаммад ал-Восит (розиёллоҳу анҳу) авлиё келтирилиб"…Ўззамонасининг беназири эрди ва тобинидин кўпи хизмат қилубдур ва суҳбатига етибдур ва кўп машойихлар билан суҳбат тутибдур… Бу дунёда зоҳид бўлган ва ҳеч кишидан таъма қилма, то барча халқ сенга муҳтож бўлғайлар…” деган фикрлар билан бошланадиган жумлалар бор.

Мен, ўша кишининг ҳокини чиндан ҳам шу ерда туяман, ул зоти бокарамнинг қадамларини ҳис этаман шу заминда…

Хулласи, авлиё бобомиз шу жойларга келибдилар. Ҳар доим, то дунё яралибдики яхшилик билан ёмонлик курашиб келган. Шу ғорга яқин келганида орқасидан уни ўлдириш учун қувиб келаётган жоҳил ёвлар жуда яқинлашиб қолибди. Авлиё ота шу ғорга кирибди-ларда Яратгандан нажот сўраб, илтижолар қилибдилар. Шунда ғор оғзида қалин ўргимчак тўри ҳосил бўлибди. Тўр ичкарисида эса бир мусича пайдо бўлибди…

Ҳалиги ёвлар етиб келиб қарашса, ғор оғзида қалин ўргимчак тўри, тўр орқасида бир мусича қунишибгина турганмиш. Улар "Қочган киши агар шу ерга кириб кетган бўлганида, бу ўргимчак тўри албатта бузилиб кетган ва мусича ҳам учиб кетган бўлар эди”, дея ўйлашиб, орқаларига қайтиб кетган эканлар…

Авлиё отамиз қирқ икки ёшларида узлатга чекинибдилар. Узоқ тоат-ибодатдан сўнг, бир куни жамъи азиз-анбиёларни ҳузурларига чорлаб, суҳбати аржуманд қилмоқчи бўлибдилар. Машойихлар, авлиё-анбиёлар руҳи кўпи билан икки сонияга қолмай етиб келишибди.

– Ё Аллоҳ! – дебди авлиё отамиз. – Энди бу азиз меҳмонларни қандай зиёфат қиламан?…

Шунда ғойибдан илоҳий пайғом бўлибди:

– Гирдо-гирдингга мевали дарахтларнинг қуруқ чўпларидан бўлса ҳам суқиб қўй!

Отамиз чўпларни ерга суққан заҳотиёқ, улар мевалари ҳил-ҳил пишиб турган дарахтларга айланаверибди. Турли тарафда қирмизи гуллар, бинафшалар очилиб, равочлар, татранлар бош кўтарибди. Қоратошни ёриб тош лолалар чиқибди.

…Кейин Қоратошдан булоқ сизиб чиқибди. Сувининг тиниқлигини қаранг, ичидаги тошларининг ранги ҳам аниқ кўринади. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдай илиқ, бирдай ёқимли…

Меҳмонлар мезбон ҳаққига дуолар қилишибди. «Бул маъволар, беҳиштдан нур ёғилган, нур оққан – "Нурак” жойлар экан! Сиз эса асл пири боғбон экансиз. Эмди, воқеъан Сиз Хўжа Боғбон авлиё ота бўлдингиз», дея фатво беришибди…

(С.Бобомуродова. «Қоратош». Йиғма материаллар. Кадастр иши. 2007 йил.)

* * *

…Хўжа Боғбон авлиё отанинг антиқа булоғи бор, ёзда ҳам қишда ҳам илиққина… Кекса тут дарахтларининг ёши минг йилдан кам эмас… Қурилган масжид биносига ҳам икки юз йилнинг юзи бўлган бўлса ажаб эмас…

Бугун бу ерда анчагина ободончилик ишлари бажарилган. Улуғ авлиё отамизнинг манзили обод ва кўркам, йўлаклар, зиналар, гуллар, ҳовузлар зиёратгоҳга файз киритиб турибди. "Хўжабоғбон ота” хонақосини тиклаш ҳаракати бошланган.

 

 Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг "Sangzor.uz веб сайтида - Жиззах вилоятининг экотуризм имкониятларини тарғиб этиш"номли лойиҳаси доирасида тайёрланди.

 
 
 
 

"Баёз"ижодий жамоатчилик маркази
 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!