Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. What to do
  3. Туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат портали ишга туширилди

Туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат портали ишга туширилди

Cана : 08-07-2017   /   What to do   /   кўрилди: 7751

Ўзбекистон - туризм салоҳияти юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Буни мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимининг йил сайин кўтарилаётгани ҳам кўрсатиб турибди. Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда туризм йўналишини янада ривожлантириш бўйича турли давлат дастурлари қабул қилинмоқда ва тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Мана шу ишларнинг амалий натижаси сифатида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан янгиланган uzbekistan.travel давлат туристик порталини ишга туширилгани мисол бўлиши мумкин. Ушбу портал орқали маҳаллий ва ҳорижий сайёҳлар Ўзбекистоннинг қадимий ва навқирон шаҳарлари, сайёҳлик манзиллари билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади. 

Портал рус, инглиз, немис, француз, испан, хитой ва корейс тилларида ишлайди. Айни дамда портални янада бойитиш мақсадида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан туризм йўналишига доир турли материаллар тўпланмоқда. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, порталда қизиқарли материалларни ўқиш билан бирга ундан диққатга сазовор жойлар, кўнгиочар масканлар, музей ва тарихий обидалар ҳақида маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!