Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. What to do
  3. Жиззахда янги меҳмонхона иш бошлади

Жиззахда янги меҳмонхона иш бошлади

Cана : 24-11-2017   /   What to do   /   кўрилди: 2528
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар режаси асосида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, меҳмонхоналар тармоғи кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. 

Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласида иш бошлаган "Buyuk hotel” меҳмонхона мажмуаси ана шу изчил ислоҳотлар самарасидир. 35 ўринли 4 қаватли меҳмонхона мажмуасида барча қулайликлар яратилган. 

8.jpg

13.jpg

– Мамлакатимизда тадбиркорлик қўллаб-қувватлаётгани туфайли меҳмонхонани 350 миллион сўм банк кредити ёрдамида қисқа фурсатда қуриб ишга туширдик, – дейди тадбиркор Жасур Одилов. – Вилоятга келаётган туристлар оқими кўпайиб бораётир. Уларга халқаро меъёрлар асосида хизмат кўрсатиш учун 6 нафар хизматчимиз махсус малака тайёргарлигини ўтаб келди. Айни пайтда фаолиятимизни яна кенгайтириш, хизматлар турини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз. Бу қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради. 

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида тўртта янги меҳмонхона қурилиб, биттаси мукаммал таъмирланди. 
 

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!