» » ДХМ ходимлари учун тренинглар эстафетаси давом этмоқда

ДХМ ходимлари учун тренинглар эстафетаси давом этмоқда

23-28 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Давлат хизматлари марказлари директорлари ҳамда Давлат бошқарув академияси талабалари учун мўлжалланган амалий тренингларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Бирлашган Араб Амирликлари мутахассислари 50 тага яқин тингловчиларни бошқарув ва хизмат олувчилар билан ишлаш соҳасидаги инновацион ёндашувлар бўйича ўқитади.
photo_2019-09-23_10-47-35.jpg

Мазкур тренинглар мамлакатимиз раҳбарининг жорий йилнинг март ойида Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Унда Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш, таълим ва замонавий, керакли кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, туризм ва логистика инфратузилмаларини ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилган.

Ўқув курслари коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш, турли хил мулоқот воситаларини бирлаштириш қобилияти, юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларни юмшатиш каби кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.

Шунингдек, бу ерда Давлат хизматлари марказлари ходимлари учун муҳим ва долзарб масалалар кўриб чиқилади. Мутахассисларнинг хизмат олувчилар билан ишлашининг жиҳатлари очиб берилади ҳамда ДХМ ходимлари дуч келадиган муаммолар юзага келганда, зарурий ечимлар амалий мисолларда кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоиз, бу давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича биринчи тренинг эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган дастлабки 5 кунлик тренинг натижаларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ва уларнинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг 35 нафари фуқаролар билан мулоқот қилишда зарур кўникмаларни эгалладилар. Тегишли сертификатларга эга бўлган мураббийлар фаолиятини жойларда давом эттирмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш