» » Соддалаштирилган регламентлар

Соддалаштирилган регламентлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли “Архитектура ва қурилиш  соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини  тасдқилаш тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш  мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлат хизматлари марказлари халқимиз ўз муаммолари ечимини ойлаб, йиллаб кутишмасин, қурилиш бошлаган тадбиркорларимиз вилоят марказида сарсон бўлиб юришмасин деган мақсадда асос солинган.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан яхшилаш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни амалга ошириш бугуннинг долзарб вазифасига айланган.

Давлат хизматларининг хар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини энг аввало  ортиқча  тартиб-тамойилларини  бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ҳамда ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар  тасдиқланган.

“Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш” бўйича  давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  1. Ҳужжат эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
  2. Давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиш қарори.
  3. Шаҳар (туман) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори.
  4. Шаҳар (туман) қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг объектни айта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси.

Ариза тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ваколатли органлар томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун шартнома давлат хизматлари марказига юборилади. Аризачи шартномада кўрсатилган суммани 3 кун муддат ичида тўлайди.  Ваколатли органлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда тегишли ҳужжатлар тўпланиб давлат хизматлари марказига юборилади.

С.Эгамқулов –

Ғаллаорол туман Давлат хизматлари маркази

ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим қилиш

бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив