» » Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа ён ойналарига парда тутилишини тақиқламоқчи

Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа ён ойналарига парда тутилишини тақиқламоқчи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

ИИВ МКнинг 26-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этишни таклиф қилмоқда.

«Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, худди шунингдек, транспорт воситаларининг орқа ёки олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш) — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш) — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Ушбу қарор лойиҳаси порталда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Билдирилган ўнлаб таклифларда бундай ўзгартириш киритилишига қатъий қаршилик билдирилган. Фойдаланувчилардан бири эса «Май ойидан сентябргача машинани орқа ойналарига парда тутмаганларга жарима қўллаш керак» дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода суд автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақишни қонуний деб топган, ЙҲҲБ вилоят маъмурий судида ҳам бу масалада ютқазиб қўйган эди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

1 Фикрлар

  1. Аватар
    Sarvarbek Гости 5 октября 2019 15:09 1

    Pardalarni taqiqlash uchun hech qanday asos yo'q deb o'ylayman! Men pardalarning qonuniy bo'lishi tarafdoriman! O'ylaymannki parda taqish uchun ham pul to'lashimizga to'g'ri kelmaydi!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив