» » Жиззахдаги йирик кондитер цехи ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Жиззахдаги йирик кондитер цехи ёниб кетди. Жабрланганлар бор

2019 йилнинг 12 июнь куни кеч соат 21:00 ларда Жиззах шаҳридаги "Бону ширинликлари" МЧЖга қарашли кондитер цехида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўчириш хизмати, тез тиббий ёрдам, тегишли хизматлар вакиллари ёнғинни бартараф этиш учун зудлик билан етиб боришган. Ишлаб чиқариш цехи ва омборида бўлган ишчилар орасида жабрланганлар борлиги маълум қилинди.  Улар ўртача даражадаги куйиш жароҳати олганлар. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Тахминларга кўра ёнғин янги музлаткичда содир бўлган қисқа туташувдан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.

Мазкур цех ишлаб чиқарган маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Афғонистон каби қўшни мамлакатларга экспорт қилинар эди.

Тўлиқ маълумот яқин орада сайтимизда жойлаштирилади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив