» » Нукусдаги конференцияда 60 дан ортиқ давлат вакиллари Оролбўйига инновация киритишни муҳокама қилади

Нукусдаги конференцияда 60 дан ортиқ давлат вакиллари Оролбўйига инновация киритишни муҳокама қилади

Жиззахлик олим сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини ишлаб чиққанлиги тўғрисида хабар берган эдик. Бугун Олимжон Юсупов бизга яна бир янгиликни етказди. Айни пайтда Тошкент вилоятида унинг лойиҳаси эксперименти бошланган. Шу билан бирга Орол денгизи экологиясини тиклаш мақсадида ташкил этилаётган халқаро конференцияга таклифнома олган.  

Демак, жорий йилнинг 25 октябрь куни  Нукус шаҳри халқаро конференцияга мезбонлик қилиши кутиляпти. Ҳозирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида юксак даражадаги  “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференциясига тайёргарлик жараёни олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 15 августдаги №Ф-5493 сонли фармойишига асосан ташкил этилаётган конферецияда 60 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.

Конференцияда “Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хорижий инвестицияларни  жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш”; “Яшил” иқтисодиёт тамойилларини, экологик тоза, энергия ва сувни тежовчи технологияларни комплекс тарзда жорий этиш”; “Сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш”; “Чўлланиш, экологик миграциянинг  олдини олиш ва экологик туризмни ривожлантириш” мавзуларида сессиялар ташкил этилади.

Фармойишда Ўзбекистон Республикаси  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,  Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш  давлат қўмитаси, Экология ва атроф – муҳитни  муҳофаза қилиш давлат қўмиталарига конференция доирасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилган.

Биз ушбу конференция олдидан тегишли ташкилотлар ва вазирликлар билан боғланиб, амалга оширилаётган ишлар ва жараённи сайтимизда ёритиб боришни режалаштирганмиз. Чунки Оролни тиклаш борасида сарфланаётган ҳар бир тийин ва сайъи – ҳаракат минтақамиз экологияси ҳамда ҳудуднинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга жараёндир.

Ҳакимжон Фозилов

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив