» » Янгилик! Давлат хизматлари орқали ОТМларга ҳужжат топшириш бепул бўлди

Янгилик! Давлат хизматлари орқали ОТМларга ҳужжат топшириш бепул бўлди

Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланган Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлик учун,шунингдек давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди, деб хабар берилди ДХМ телеграм каналида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Олийтаълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, айрим ОТМларга ҳужжат топшириш Давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали амалга ошириладиган бўлди.

Юқоридаги қарорнинг 11-бандида аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ЭКИҲнинг ярим баравари (101 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган эди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив