» » Сайлов комиссиясининг вилоят бўлимида партия раислари ва матбуот ходимларининг очиқ мулоқоти ўтказилди

Сайлов комиссиясининг вилоят бўлимида партия раислари ва матбуот ходимларининг очиқ мулоқоти ўтказилди

Вилоят ҳокимлиги, Вилоят Адлия бошқармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши вакиллари ҳам ишттирок этган мазкур очиқ мулоқот чоғида сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари раислари Оммавий ахборот воситалари ходимларига нафақат “Сайлов қонунчилиги ойлиги” давомида олиб борилаётган ташвиқот тадбирлари, балки партияларнинг бўлиб ўтган қурултойлари ва уларда қабул қилинган сайловолди дастурлари ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Эътиборли томони, сиёсий партия вакиллари дарҳақиқат сайлов тарғиботи ойлиги давомидаги ташвиқот тадбирларини янада кучайтириш зарурлигини, бу борада Оммавий Ахборот воситалари билан ҳамкорлик нақадар катта ўрин тутишини таъкидлашди.

Очиқ мулоқот давомида сайлов жараёнларига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Сайлов тарғиботини янада кучайтириш юзасидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар тингланиб, уларни амалиётда қўллаш учун умумлаштирилди.

Мисол учун, адлия бошқармаси вакили томонидан “Ҳуқуқий ахборот” такси лойиҳаси доирасида алоҳида махсус кўрсатув тайёрлаш ва уни эфирга узатиш, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакилининг шаҳримиз кўча ва хиёбонларда “Сайлов викториналари” ташкил этиш тўғрисидаги ва шу каби бошқа таклифлар ўрганиб чиқилиб қўшимча мулоҳаза ва фикрлар билан бойитилди.

Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив