» » Копа Америка-2019. Чили Японияга жавобсиз 4 та гол урди (видео)

Копа Америка-2019. Чили Японияга жавобсиз 4 та гол урди (видео)

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳидан ўрин олган 1-тур баҳсида, 17 июнь, душанба куни Рейналдо Руэда бошлиқ Чили термаси Ҳадзиме Мориясу қўл остидаги Япония терма жамоасини синовдан ўтказди.

Беллашув давомида Чили термаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Варгас (54, 83) дублга эришган бўлса, Эрик Пулгар (41), Алексис Санчес (82) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа чилиликлар мазкур мусобақанинг дастлабки турида Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди (4:0).

Копа Америка—2019

1-тур баҳси

17 июнь, душанба

«C» гуруҳи

Япония—Чили 0:4

Голлар: 0:1 — 41 Пулгар, 0:2 — 54 Варгас, 0:3 — 82 Санчес, 0:4 — 83 Варгас

Япония: Осако, Ҳара, Уэда, Томиясу, Сугиока, Маэда (Миеси, 66), Сибасаки, Накаяма, Накадзима (Абэ, 66), Кубо, Уэда (Окадзаки, 79)

Чили: Арияс, Исла, Медель, Марипан, Boseжур, Арангис, Пулгар, Видаль (Эрнандес, 78), Фуэнсалида (Опасо, 80), Варгас, Санчес (Фернандес, 87)

Огоҳлантиришлар: Ҳара (19), Накаяма (21), Опасо (90)

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив