» » Журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексига қўшимчалар киритилади. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилади:

Қуйидаги мазмундаги 197-5-модда била тўлдирилади:

197-5-модда. Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш.
Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, журналистни ахборотни тарқатиш ёки тарқатишни рад қилишга мажбурлаш, аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш, журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш