» » ДСҚ раиси жиззахлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказади

ДСҚ раиси жиззахлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказади

Жиззах вилояти аҳолиси ва тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Мусаев Бехзод Анварович Солиқ кодексидаги ўзгаришлар ва янгиликлар мазмун-моҳиятини аҳолига ва тадбиркорларга етказиш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш мақсадида 16 январь куни Жиззах шаҳрига ташриф буюради.

Учрашув Жиззах политехника институти катта мажлислар залида соат 10:00да бошланади. Тадбирда солиқ тизимидаги ўзгаришлар хусусидаги саволларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун телефон: (872-226 -34-70)

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш