» » Америкага тегишли «Посейдон» самолётининг ички қисми намойиш этилди (видео)

Америкага тегишли «Посейдон» самолётининг ички қисми намойиш этилди (видео)

Самолётининг ички қисми тасвирланган видеоролик эълон қилинди, деб хабар беради Daryo.uz.

Видеодан кўриш мумкинки, Америка нашрининг мухбири Paris Air Show 2019’да кўргазмага қўйилган машина ичи бўйлаб сайр қилган.

                   
2018 йилнинг июнида Америка ва Британия ҳарбийлари Россиянинг масофадан туриб бошқариладиган сув ости атом кемасига қарши гидроакустик тўлқинларни ҳосил қилувчи P-8 Poseidon’дан фойдаланган ҳолда самолёт яратилиши мумкинлигини маълум қилганди.
P-8 Poseidon 2012 йилдан буён Boeing томонидан ишлаб чиқарилади. Бу турдаги самолётлардан ҳозиргача юзга яқини мавжуд. Машина душман сув ости кемасини аниқлаб, уни йўқ қилишга, шунингдек, денгиз узра разведка ишларини амалга оширишга мўлжалланган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив