» » Расмий ахборот: Жиззахда аттракциондаги носозлик фожеага сабаб бўлди (Видео)

Расмий ахборот: Жиззахда аттракциондаги носозлик фожеага сабаб бўлди (Видео)

2019 йилнинг 28 июнь куни 12.05 да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар боғида “Учар ликопча” атракционининг синиши оқибатида 1999 йилда туғилган М.Ҳ. ҳаётдан кўз юмган. Қиз Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласида яшаган.
М.Ҳ. нинг вафотига ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив