» » «Ғаллачи Бекнур» фермер хўжалиги биринчи бўлди

«Ғаллачи Бекнур» фермер хўжалиги биринчи бўлди

Бу йил ғаллакорларимизнинг заҳматли ва фидокорона меҳнатлари эвазига лалми майдонларда мўл ҳосил етиштирилди.

Юртимизнинг фаровонлиги, тўкин-сочинлиги, халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалламизни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш учун пухта тараддуд кўрилди.

Фориш тумани М.Оролов номли агрохизмат марказининг Мансур Шарипов бошлиқ кўп тармоқли «Ғаллачи Бекнур» фермер хўжалиги деҳқонлари 30 гектар ерга ғалла экиб, ундан мўл ҳосил етиштирдилар.

Бу йил кўкламги об-ҳаво лалми ғаллачилик учун қулай келди. Деҳқонлар ғалла парваришини ўз вақтида сифатли ўтказишди. Сидқидилдан қилинган меҳнат ўз натижасини кўрсатди.

Юртимиз хирмонига 23,6 тонна сара дон топширилиб, шартнома режаси туманда биринчи бўлиб ортиғи билан бажарилди.

– Фермер хўжалигимиз кўп тармоқли бўлиб, боғдорчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор беряпмиз, – дейди фермер хўжалиги раиси Мансур Шарипов. – 500 туп олма, 500 туп бодом, 300 туп ток кўчатлари ҳам экиб парваришлаяпмиз. Келгуси йиллар ана шу боғларимиздан ҳам мўл ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив