» » Педагог ходимларга махсус устама белгиланди

Педагог ходимларга махсус устама белгиланди

Ўзбекистонда Педагог ходимларга махсус устама белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган ходимларга қуйидаги миқдорларда устама белгиланди:

• мактабда ишлаган даври 6 ойдан 3 йилгача – 10 фоиз;
• 3 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
• 5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
• 10 йилдан 15 йилгача – 40 фоиз;
• 15 йилдан ортиқ – 50 фоиз.

Қуйидаги жадвалларда устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати келтирилган:

Адлия вазирлиги изоҳида айтилишича, умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив