» » Жиззахда 355 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

Жиззахда 355 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

Жиззах вилояти божхона бошқармасидан Sangzor.uz'га маълум қилинишича, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари Дўстлик туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг дала майдони ҳудудидаги ариқ ёқасида ёввойи ҳолда ўсаётган, бўйи 1-1,5 метрли, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли  355 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ўсаётганлиги  аниқланди.

Шундан сўнг, воқеа жойида мазкур ўсимликлардан 2 тупи далилий ашё сифатида олиниб, қолган 353 тупи холислар иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив