» » Жиззахдаги МДФ эшиклар цехидаги ёнғинни бартараф этишга 10 дан ортиқ техника жалб этилди

Жиззахдаги МДФ эшиклар цехидаги ёнғинни бартараф этишга 10 дан ортиқ техника жалб этилди

Бугун 7 август куни соат 8.17 да Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси куч ва воситаларни бошқариш марказига Жиззах шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган хусусий корхона биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Дарҳол ёнғин жойига Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилди.

Бўлинмалар ёнғин жойига етиб борганида MДФ эшиклар ишлаб чиқарувчи хусусий корхонанинг икки қаватли биносида 230 м2 майдонда ёнғин содир бўлаётган эди. Бино ичида кўп миқдорда ёнувчи модда ва материаллар, тайёр эшиклар ва хомашё материаллари, ёғоч қипиқлар бўлганлиги, қўшни бино ва иншоотлар ёнғин содир бўлаётган жойга бевосита боғланиб кетганлиги натижасида ёнғиннинг қисқа муддатда катта майдонларга кенгайиб кетиш хавфи юқори эди.

Шу сабабли ёнғин ўчириш штаб бошлиғи томонидан “2-чақириқ” эълон қилинди ва ёнғин жойига 8 та асосий турдаги, 2 та махсус ва 2 та ёрдамчи автомобиллар жалб этилди. Ёнғин жойида тезкорлик штаби тузилиб, ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби, ички ишлар бошқармаси, тез тиббий ёрдам ва бошқа тезкор хизматлар ходимларининг ҳамкорлиги ташкил этилди.

Ёнғин қисқа муддатда бартараф этилиб, аланганинг қўшни биноларга тарқалиб кетишининг олди олинди. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Фаррух АБДУРАХМАНОВ

Жиззах вилояти ЁХБ ёнғинга

қарши тарғибот гуруҳи катта

муҳандиси, катта лейтенант

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив