Sangzor.uz сайти бош муҳаррири томонидан ёш журналистларга медиа саводхонлик мавзусида тренинг ташкил этилди

Sangzor.uz сайти бош муҳаррири томонидан ёш журналистларга медиа саводхонлик мавзусида  тренинг ташкил этилди

Медиа саводхонлик, мустақил фикрлаш кўникмаларини қандай ўрганиш мумкин?

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да ташкил этилган “Ёш журналистлар мактаби” тингловчилари учун ташкил этилган тренингда бу ҳақда сўз борди. Sangzor.uz сайти бош муҳаррири Ҳакимжон Фозилов томонидан ўтказилган тренинг “Биз нима учун медиасаводхон бўлишимиз керак?” мавзусида ўтказилди.

 

Медиа саводхонлик - бу ҳар қандай шахс турли хил оммавий ахборот воситаларининг материалларига танқидий назарда қараш, таҳлил қилиш, тўғри баҳолаш ва ҳар-хил тарғиботни рекламадан ажрата олиш учун керак бўлган билим ва кўникмалар тўплами ҳисобланади.

Кўпчилик медиасаводхонлик соҳаси фақат журналистикага оид, деб ишонишади, аммо бугунги кунда бу блогер, журналист ёки шунчаки маълумот истеъмолчиси бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай одам дуч келадиган тушунча. Агар илгари асосий масала ўқиш ва ёзиш қобилияти бўлган бўлса, бугунги кунда медиасаводхонлик ҳам асосий кўникма ҳисобланади.

 

Шу боисдан бўлажак ёш журналистларга медиа саводхонлик, фейк, фактчекинг мавзулари бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Иштирокчилар томонидан жамиятга зарар етказмайдиган йўналишлар бўйича фейк хабарлар яратиш йўналиши бўйича “ақлий ҳужум” машқи ўтказилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.