Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Сариосиё воқеаларига асосланган фильм МТРК телеканалларида намойиш этилади

Сариосиё воқеаларига асосланган фильм МТРК телеканалларида намойиш этилади

Cана : 12-01-2019   /   Жамият, Маданият   /   кўрилди: 137

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида мардлик ва жасорат кўрсатган юрти ҳимоячиларига бағишланган «Ҳаёт» фильми Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканалар орқали эфирга узатилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фильм намойиши:

  • 13 январь куни «O‘zbekiston» телеканалида — соат 22:00 да;
  • 14 январь куни «Kinoteatr» телеканалида — соат 15:40 да;
  • 14 январь куни «Yoshlar» телеканалида — соат 22:10 да.

Фильм сценарийси Иқбол Мирзаалиев, Зулфия Юнусова ва Ҳилол Насимовга тегишли. Киноасар 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида қатнашган фарғоналик Ҳаёт исмли йигитнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, 2000 йил август ойида жанубий сарҳадларимизга суқулиб кирмоқчи бўлган халқаро террористик гуруҳларга қарши олиб борилган кураш чоғида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Махсус операция кучлари батальонининг 21 нафар ўзбек ўғлони қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Фильм режиссёри Ҳилол Насимов ўзининг «Тубанлик», «Одноклассники.ру», «Ажал жодуси» каби картиналари билан танилган. Ушбу фильмлар негизида терроризм ва экстремизмга қарши кураш ётади.

Шунингдек, Ўзбекистон МТРК телеканаллари орқали байрам муносабати билан «Сержантлар», «Сардор» ва «Сардор 2» миллий сериаллари, «Қасамёд», «Ватанпарвар», «Жасур», «Ватан» ва «Ўн саккизинчи квадрат» каби фильмлар намойиш этилмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!