МИБ Жиззахда “Авто 60 ой” МЧЖ юзасидан аризалар қабул қилмоқда

МИБ Жиззахда “Авто 60 ой” МЧЖ юзасидан аризалар қабул қилмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 29.03.2021 йилдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор “Авто 60 ой” МЧЖ мансабдор шахсларидан ундирувчилар фойдасига ундирилган пул маблағларини тегишли банк карта ҳисоб рақамига ўтказиб беришни сўраб берган илтимосномалар Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан қабул қилинмоқда.

Шунга кўра, мазкур жиноят иши бўйича жабрланган фуқаролардан банк карта рақами, Банкнинг тегишли ҳисоб рақами ва реквизитлари ҳамда паспорт нусхаси билан мурожаат қилишлари сўралади.
Мурожаат учун тел: (72) 222-07-95, (72) 226-26-53

Манзил: Жиззах шаҳри, “Ўратепалик” МФЙ, Янги бўстон кўчаси 4-уй.