Наманган вилоятида «авиацион» бомбалар топилди

Наманган вилоятида «авиацион» бомбалар топилди

                                                                   Иллюстратив фото
Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» МФЙ Кушон саноат ҳудудидан 4та бутун ва 2та ярим емирилган «авиацион» бомбалар топилган.

«Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ЎзРесИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.